simma hotel · На сервисе с: 18.08.26 06:26
SIMMA HOLDING жамоасига КАДРЛАР БЎЛИМИ РАҲБАРИ керак
Лавозим: Кадрлар бўлими раҳбари / Head of HR
Компания: SIMMA HOLDING
Иш жойи: Тошкент шаҳри
Бандлик: Тўлиқ иш куни
Биз кимни қидиряпмиз?
SIMMA HOLDING компаниялар гуруҳига HR соҳасида катта амалий тажрибага эга, кадрлар бўлимини тизимли бошқара оладиган, меҳнат қонунчилигини мукаммал биладиган ва раҳбарият билан стратегик даражада ишлай оладиган кучли HR раҳбар қидирмоқдамиз.
Бизга фақат кадрлар ҳужжатларини юритувчи мутахассис эмас, балки HR тизимини қуриш, жамоани ривожлантириш ва бизнес натижаларига таъсир кўрсата оладиган профессионал раҳбар керак.
Асосий вазифалар:
Холдинг бўйича ягона HR стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Кадрлар бўлими фаолиятини тўлиқ ташкил қилиш ва назорат қилиш;
Компанияларнинг ташкилий структураси ва штат жадвалини оптималлаштириш;
Ходимларни танлаш, суҳбатдан ўтказиш ва ишга қабул қилиш тизимини бошқариш;
Раҳбарлик ва муҳим лавозимларга кучли номзодларни жалб қилиш;
Ходимларни адаптация қилиш тизимини ишлаб чиқиш;
Лавозим йўриқномалари, ички низомлар ва HR стандартларини ишлаб чиқиш;
KPI, самарадорликни баҳолаш ва мотивация тизимларини жорий қилиш;
Иш ҳақи ва бонус тизимларини таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштириш;
Ходимлар фаолиятини баҳолаш, аттестация ва 9-BOX каби HR инструментларини қўллаш;
Кадрлар захирасини шакллантириш ва иқтидорли ходимларни ривожлантириш;
Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш тизимини ташкил қилиш;
Корпоратив маданият ва компания қадриятларини шакллантириш;
Ходимлар алмашинуви сабабларини таҳлил қилиш ва turnover'ни камайтириш;
HR аналитика: ходимлар сони, ишга қабул, бўшаш, вакансиялар, меҳнат унумдорлиги ва бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;
Меҳнат интизоми ва ички меҳнат тартибига риоя этилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ кадрлар жараёнларини ташкил қилиш;
HR жамоасини бошқариш, вазифаларни тақсимлаш ва натижаларини назорат қилиш;
Компания раҳбариятига HR бўйича таҳлил, таклиф ва ечимлар тақдим этиш.
Номзодга талаблар:
HR / кадрлар бошқаруви соҳасида камида 5 йиллик тажриба;
HR раҳбари, HR Manager, Head of HR ёки HR Director лавозимида камида 2–3 йиллик бошқарув тажрибаси;
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигини яхши билиш;
Кадрлар иш юритуви ва меҳнат муносабатларини мукаммал тушуниш;
Recruitment, onboarding, adaptation, assessment, KPI, мотивация ва корпоратив маданият бўйича амалий тажриба;
Ташкилий структура ва штат оптимизацияси билан ишлаган бўлиши;
HR аналитика ва ҳисоботлар билан ишлаш қобилияти;
Катта жамоа ёки бир нечта бизнес йўналишларида HR жараёнларини бошқариш тажрибаси афзаллик ҳисобланади;
1С ЗУП ва HR дастурларида ишлаш кўникмаси;
Ўзбек ва рус тилларини яхши билиш;
Кучли лидерлик, музокара ва бошқарув қобилияти;
Тизимли, талабчан, масъулиятли ва натижага йўналтирилган бўлиш.
Биз таклиф қиламиз:
SIMMA HOLDING таркибида масъулиятли раҳбарлик лавозими;
Компания HR тизимини шакллантириш ва ривожлантиришда катта ваколат;
Профессионал ва амбицияли жамоа;
Барқарор иш муҳити;
Рақобатбардош иш ҳақи — суҳбат натижасига кўра;
Натижага қараб профессионал ва лавозим ўсиши имконияти.
Биз учун муҳим
Номзод HR'ни фақат кадрлар ҳужжатларини юритиш деб эмас, балки бизнес самарадорлигини оширадиган стратегик функция деб тушуниши керак.
Резюмеда бошқарган ходимлар сони, жорий қилган HR тизимлари ва эришган аниқ натижаларингизни рақамларда кўрсатишингизни сўраймиз.
SIMMA HOLDING — кучли жамоани кучли HR билан қурамиз.
HireSeeker собирает вакансии со всех площадок и присылает только релевантные. Бесплатно.